[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.01.2024. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Навоийазот” АЖ корхонасида “Янги Ўзбекистон армияси мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида байрам тадбирлари, кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Тадбирлар аввали Марказий ҳарбий округнинг 20022-ҳарбий қисм хизматчилари ва корхона ходимлари иштирокида тантановар бошланди. Ҳарбий оркестр садолари байрам дастурини янада бойитди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг жанговор тайёргарлиги акс этган чиқишлари ва ёшларни замонавий қурол-аслаҳалар билан яқиндан таништириш мақсадида кўргазма ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида жамият ходимлари ва ёшлар миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасида бўлдилар. Тадбир иштирокчиларига соҳа вакиллари фаолияти ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Яратилган шароитлар бўлажак Ватан ҳимоячиларини тарбиялаётган жамият ходимларини бефарқ қолдирмади, ёшлар эса ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Байрам муносабати билан “Навоийазот” АЖ ходимлари иштирокида “Посбониман муқаддас юртнинг” кўрик-танлови ўтказилиб ғолиб ва фаол иштирокчилар корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси