[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.01.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгашига Андижон шаҳридаги «WBM TEXTILE GROUP» МЧЖнинг собиқ ишчилари Зарифа Аманова, Дамира Саидкаримова, Иззатилло Ҳурбаев, Умида Мўминовалар фойдаланилмаган меҳнат таътили пуллари тўланмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.

Меҳнат кодексининг тегишли моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга иш ҳақини иш берувчи томонидан тўлаш муддатлари назарда тутилган. Унга кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, ушбу қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида корхона раҳбарига тақдимнома киритилди. Ўз навбатида, корхона маъмурияти фойдаланилмаган таътил компенсация пулларини тўлаш чораларини кўрди. Натижада Зарифа Амановага 2 миллион 53 минг сўм, Дамира Саидкаримовага 5 миллион 645 минг сўм, Иззатилло Ҳурбаевга 11 миллион 551 минг сўм, Умида Мўминовага 5 миллион 72 минг сўм таътил компенсация пуллари тўлаб берилди.

Тўлқин Сиддиқов

Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бирлашган қўмитаси раиси