[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.01.2024.Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан тумани кенгашининг ўтган йилнинг сарҳисоби ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман кенгаши раиси Акбарали Аҳмадалиев амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Айни вақтда кенгаш негизида 104 та ташкилот бўлиб, 6 минг 785 нафар аъзони ўзида бирлаштирганини, шу даврга қадар жамоа шартномалари ва келишувлари доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини айтиб ўтди. Шунингдек, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан мактаб маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган йиғилишлар бўсағасида турилгани алоҳида таъкидланди.

Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари М.Тўрабоева ва М.Юлдашева туман кенгашининг ўтган йилда амалга оширилган ишларидан қониқиш ҳосил қилишганини айтишди. Иштирокчилар кун тартибидаги масала – туман кенгашининг 2023 йилдаги фаолиятини қониқарли деб топишди. Шунингдек, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Республика кўрик-танловларининг туман босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланган йиғилиш якунида кенгаш раиси Акбарали Аҳмадалиевга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди.

Зафарбек Абдуллаев

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси