29.01.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгашига Мирзаобод тумани Оқолтин шаҳарчасида яшовчи фуқаро Фахриддин Ғофуржонов арз қилди.
Мурожаатда айтилишича, у ва яна 6 нафар ишчи Гулистон шаҳри Олтин водий кўчасида жойлашган «Лидер-Стар-777» масъулияти чекланган жамиятида ишлаган. Бироқ ноябрь ва декабрь ойлари учун иш ҳақлари вақтида тўланмаган. Маошлари ундирилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат холисона ўрганилди, МЧЖ раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Натижада ишчи-ходимларга ноябрь ва декабрь ойлари учун жами 7 448 000 (етти миллион тўрт юз қирқ саккиз минг) сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди. Иш берувчи ҳам бу қонуний натижадан тегишли хулосага келгани аниқ.
Ширинхон Умаралиева
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори