[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.01.2024. Ижтимоий тармоқлардан бирида “Чотқол” оромгоҳининг собиқ директори А.Джаббаров томонидан қолдирилган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сонли қарорига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида «Тошнефтгазқурилиш» АЖ балансида бўлган “Чотқол” оромгоҳи Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 427-сонли Қарори билан тасдиқланган 1-илованинг 68-позициясига мувофиқ “Чотқол” оромгоҳи Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида бепул берилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан мулк ҳуқуқи асосида ҳамда бошқа турдаги активларини бепул (беғараз) топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида 2023 йил 19 сентябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтказилган.

Бундан кўзланган мақсад – юртимиз ўғил-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва сифатли соғломлаштирилишини таъминлашдир.

“Чотқол” оромгоҳининг болалар соғломлаштириш оромгоҳи сифатида тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисида”ги 11-94 “с”-сонли қарори билан “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бино-иншоотлари ва тегишли ҳудуди билан оператив бошқариш ҳуқуқи (сотиш, ҳадя этиш, бегоналаштириш ҳуқуқисиз) асосида ҳамда барча молк-мулклари бепул (беғараз) Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментига ўтказилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб,  “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бино ва иншоотлари ҳамда тегишли ҳудуди билан мулк ҳуқуқи асосида ҳамда бошқа турдаги активлари бепул (беғараз) Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментига қонунчиликка мувофиқ ўтказиб берилганлигини маълум қиламиз.

Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти