[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.02.2024. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш муассасалари фаолиятини янада такомиллатштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “15 феврал – Саратон касалигига чалинган болалар куни” муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларида “Қон донорлиги ҳафталиги ва ҳафталик доирасида “Мен донорман” акцияси ташкил этилди.

Мазкур акцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Хусусан, жорий йилнинг 15 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши ва Ёшлар бирлашмаси ҳамда  Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилоят кенгаши ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Тошкент вилояти қон қуйиш Марказида вилоят касаба уюшмалари ходимлари томонидан бемор болалар учун қон топширилди.

Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Мен донорман” акцияси давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати