[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.02.2024. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республика қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сон қарор ижросини  таъминлаш мақсадида                      “15 февраль ‒ саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан “Мен донорман” акцияси доирасида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари  касаба уюшмаси тизимидаги корхоналар ходимлари ҳам муносиб иштирок этмоқдалар. Шундай хайрли ташаббусда тармоқ тизимидаги “Навоийазот”АЖ ходимлари, жумладан, ёшлар ҳам фаол иштирок этдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қон ва унинг таркибий қисмларига ҳамиша эҳтиёж мавжуд. Кутилмаган фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабр кўрган ёки оғир хасталикдан азият чекаётган инсонларни соғлом ҳаётга қайтаришда қон донорларининг саховати сув ва ҳаводек зарур.

Навоий шаҳридаги саховатпеша кишилар каби кимёгарлар ҳам бир манзилда жам бўлдилар. Беморларнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшишдек савобли ишни амалга оширдилар.

Ўзгаларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида ихтиёрий қон топширган ёш донорларга мутахассислар томонидан донорликнинг инсон саломатлиги учун фойдали бўлган жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Бундай хайрли ишлар соғайиб оёққа турган кўплаб инсонларнинг қалбида умрбод яшайди ва яхшиликларга чорлайди. “Мен донорман” акцияси давом этмоқда.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси