[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.02.2024. Хоразмлик касаба уюшма ходимлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси томонидан 15 февраль – халқаро саратонга чалинган болалар куни муносабати билан ташкил қилинган “Мен донорман!” акциясида фаол иштирок этдилар.

Касаба уюшма ходимлари эрта тонгдан вилоят қон қуйиш маркази олдида тўпландилар. Барчанинг мақсади эзгу – саратон билан курашаётган митти юракларга қувват бўлиш, уларнинг дардини енгишига ёрдам бериш.

“Ҳеч ким боласига ҳатто тикан киришини истамайди. Ўзбекистонда ҳар йили 1 000 га яқин болада онкологик касалликлар аниқланиши ҳақида эшитиб, дилимиз оғриди. Биз уларнинг барчаси шифо топишини, умрлари узун бўлишини ва орзулари рўёбга чиқишини истаймиз.

Мана шу истак касаба ходимларини хайирли ишга бошлади”, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов.

Зарур тиббий кўриклардан сўнг акцияда иштирок этиш учун келган 50 дан зиёд касаба уюшмалари ходимларидан 20 дан ошиғига қон донори бўлиш имкони берилди.

Вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори Ирода Мусаеванинг айтишича, касаба уюшмалари ходимлари орасида мунтазам равишда қон топширишни одат қилган донорлар кўпчиликни ташкил этади.