26.02.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашиинг вилоят ташкилоти ҳамкорлигида Навоий давлат педагогика институтида ёш ходимлари ва талабалар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” мавзуида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан Навоий давлат педагогика институтининг Табиий фанлар факультети декани Б.Юмабоев очиб берди.
Шундан сўнг вилоят Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Н.Тоғаева, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Бобомуродова, Навоий давлат педагогика институти касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Бекмуродовлар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, шунингдек, касаба уюшмалари тизимида ёшлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳолда босқичма босқич амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитлар яратилиб, барча имкониятлар ишга солинмоқда. Зеро, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи инсонлар этиб тарбиялаш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади. Юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар эса мамлакатнинг эртанги тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Очиқ мулоқот қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Тадбир якунида институтнинг фаол ёшларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистонк касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати