18.03.2024. 15-март куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида институт ва касаба уюшмаси қўмитаси орасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Р.Абдурахманов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шахар бўлими раиси М.Даулбаевлар ва факультетлардан сайланган делегатлар иштирок этишди.
Конференция кун тартибида жами учта масала кўриб чиқилди. Биринчи мазкур жамоа шартномасининг 2023 йили бажарилиши юзасидан назорат комиссиясининг далолатномаси, Институт томонидан бажарилиши ҳақида ҳисоботи, ва жамоа шартномасининг касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бажарилиши ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг делегатларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди. Конференциянинг якуний қарорига кўра ушбу жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.