27.03.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд давлат университетида ёш ходимлар ва талабалар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, шунингдек, касаба уюшмалари тизимида ёшлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди.
Очиқ мулоқот қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Тадбир якунида университетнинг фаол ёшларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.