[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.04.2024. Мамлакатимизда “2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилиниши бу юртимиз ёшларининг мамлакатимиз равнақи ва юксалиши, фуқароларнинг фаровон турмуш, муносиб ҳаётга эга бўлиши, жаҳондаги илғор жамиятлар сафидан ўрин олиши каби мақсадларни ҳаётга тадбиқ этишдаги ўрни ва роли юксак эканлигининг эътирофи бўлди.

Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг фаол бевосита иштирокчиси, жамиятнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айлантириш мамлакатимизнинг устивор ва стратегик вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. “2024 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда тармоқдаги ёш ҳодимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Дастур” доирасида 2024 йил 15 апрель куни Бухоро шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида “Раҳбар ва ёш ходимлар” ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда жамоат хизмати Интернасионали Европа Федератсияси (ЕФПОО) ёшлар кенгаши ҳамраиси Алина Танкелюн ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияевлар ташриф буюрди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва вилоятимиздан 200 нафардан ортиқ ёш ходимларлар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди ва тизимда фаолият олиб бораётган ёш ходимларнинг ташаббус ва қизиқишларини яқиндан ўрганиш ҳамда ёш ходимларнинг раҳбарият билан тўғридан–тўғри очиқ мулоқотларини йўлга қўйилди. Ҳамда ташаббускор, фаол ва иқтидор эгалари сўзга чиқиб, корхоналарда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдиришиб, ўз таклифларини ўртага ташлашди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва  тизимда касаба уюшмасининг роли ҳақида  батафсил билимга эга бўлдилар.

Шунингдек мазкур учрашувга ташриф буюрган ёшлар иштирокида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида вилоятимиздаги муқаддас қадамжолар, диққатга сазовор жойлар бўйлаб саёҳатлари режалаштирилган.