[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.04.2024. Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилинган.

Бундан мақсад, иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишининг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.

Бизнинг давлатимизда ҳам ходимлар (ҳар бир шахс) хавфсиз ва қулай, адолатли мeҳнат шароитларида ишлашларининг ҳуқуқий асоси сифатида амалдаги Конституциямизнинг 42-моддасида мустаҳкамланиб қўйилган.

Сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” шиори остидаги давра сухбати ва “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ғолибларини ҳамда вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Бу менинг меҳнатим муҳофазаси” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ва Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Саидмурод Тўхтаевлар ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар. Шунинг танлов ғолибларини табриклаб, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.