10.05.2024. Тиббиёт соҳасида шу ойнинг илк кунидан бошланган “Барча харакатларимиз – инсон қадри учун” шиори остидаги “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган фахрийларни қадрлаш, вафот этганларни ёд этиш тадбирлари, яъни меҳр ва мурувват акцияси қизғин давом этмоқда.
Хусусан, Акция доирасида тайёрланган “Қадрнома” ва “Ёднома” ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан соҳа фахрийлари ҳамда вафот этганларнинг оилаларига топширилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт муассасаларида тузилган ишчи гуруҳлар, касаба уюшма фаоллари томонидан иш берувчилар раҳбарлигида иш жойларида ҳамда фаҳрийларнинг хонадонларида манзилли тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.