[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

31.05.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” шиори остида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жойларда  бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд шаҳар 60-давлат ихтисослаштирилган  мактабгача  таълим  ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “SOS” болалар маҳаллалари уюшмаси Самарқанд филиалида ташкил этилди.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирок этиб, мамлакатимизда болаларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар бўйича тўхталиб барча болаларни байрам билан тадбирклади.  Тадбирларда иштирок эхтган 180 дан ортиқ болаларга эсдалик совғалари улашилди.

Бундан ташқари турли соҳаларда фаолият кўрсатёатган ишчи ходимларнинг 300 нафар фарзандларини Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри томошаларига ташрифлари ташкил этилди. Болалар ўртасида викториналар ўтказилиб  турли совғалар,  болаларнинг ота-онаси билан Хоразм вилоятига ташкил этиладиган саёхатларга юбориш бўйича сертификатлар берилди.

Туман ва шаҳарлардан 450 нафар кам таъминланган, чин етим ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, иқтидорли болаларнинг, шунингдек ходимлар фарзандларининг музейларга, маданият ва истироҳат боғларига ташрифлари ташкил этилди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.