25.06.2024. 2024-йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “30-июн – Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва бадиий гимнастика турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси, С.Рафиков, иштирок этиб, ёшларни байрам билан табриклади.
Футбол мусобақасида шаҳар ва туманлардан 15 та жамоа, бадиий гимнастик мусобақасида 55 нафар қизлар иштирок этиб ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақа якунида ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.