02.07.2024. “Париж – 2024” олимпиадасига лицензияни қўлга киритган юртимиз спортчилари орасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари бўлинмаларида шуғулланиб, маҳоратларини оширган спортчилар ҳам мавжуд. Париж олимпиадаси олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида 13 нафар ана шундай касаба уюшма спортчилари ва уларнинг мураббийлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ватан туйғуси. У доимо инсонга куч бағишлаб, ҳает йўлини ёритиб туради. Олдига қўйган мақсадлар сари етаклайди. Ватанга муҳаббат туйғуси мазкур тадбир иштирокчиларининг кайфияти, юз-кўзларида ҳам мужассам бўлди.
“Париж-2024” олимпиадасига лицензияни қўлга киритган юртимиз спортчилари орасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги спорт мактабларида шуғуланиб, маҳоратларини ошираётган ва катта ютуқларга эришиб келаётган бир гуруҳ касаба уюшма спортчилари хам бор.
Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда профессионал спортчиларни тайёрлаш бўйича узлуксиз тизим яратилган. Бунинг натижасида мамлакатимиз спортчилари жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, Ўзбекистон спорти салоҳиятини бутун дунёга намоён қилмоқдалар. Тадбирда иштирок этган касаба уюшма спортчилари орасида Олимпия, жаҳон, Осиё чемпионлари ҳам борлиги бунга яна бир бор мисол бўла олади.
– Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ниҳоятда юксак эътибор қаратилмоқда, – деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, икки карра жаҳон чемпиони Акбар Жўраев. – Бунинг натижасида мамлакатимиз спортчилари жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, ўзбек спорти салоҳиятини бутун дунёга намоён қилмоқдалар. Шу жумладан биз ҳам мавжуд имкониятлардан фойдаланиб ҳамда бизга кўрсатилаётган эътибордан руҳланиб юртимиз байроғини янада юксакларга кўтаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Олдимизда турган Париж олимпиадасида ҳам энг юқори натижаларни қўлга киритиб, Президентимиз ишончларини оқлаймиз.
Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси спортчилари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиа ва паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун 13 та лицензияни қўлга киритишди. Шу жумладан, 2 та оғир атлетика, 2 та байдарка ва каноэда эшкак эшиш, 1 та сувга сакраш, 1 та академик эшкак эшиш, 1 та енгил атлетика ва 6 та параканоэда эшкак эшиш спорт турлари буйича лицензияга эга бўлдилар.
– Париж олимпиадасидан албатта кўплаб ғалабалар ва медаллар шодаси билан қайтамиз, – деди параканоэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Дилшод Йўлдошев. – Бунинг учун Президентимиз томонидан спортчиларимизга барча зарур шароит ҳамда имкониятлар яратилган ва Давлатимиз раҳбарининг бундай юксак эътибори спортчиларимизни янада юксак марралар сари руҳлантирмоқда.
Тадбир давомида 13 нафар спортчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан рағбатлантирилди. Франция пойтахти Парижга йул олаётган спортчилар жамоаси Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан яратиб берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб, халқимиз ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратларини ишга солишга ваъда беришди.
Муҳаббат Ўрмонбекова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари