08.07.2024. Ёз фасли болаликнинг сеҳрли оламида яшаётган самимий ва қувноқ болажонлар учун ўзгача ўтади. Чунки бу фаслда улар оромгоҳларда мириқиб дам олади.
Айни пайтда Навоий вилоятидаги тўртта оромгоҳда учинчи навбатга старт берилди. 700 нафардан ортиқ болани ўз қучоғига қабул қилган оромгоҳларда белгиланган таомнома асосида беш маҳал сифатли овқат берилмоқда. Спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари, шунингдек, тўқимачилик, расм чизиш, компьютер саводхонлиги тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева Қизилтепа туманида жойлашган “Табассум” ҳамда “Қизилтепа” болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида бўлиб, учинчи мавсум очилиш маросимларида иштирок этди ва барча болажонларга мароқли ҳордиқ тилади.
Болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар эса тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Тадбир сўнгида болажонлрга мусқаймоқлар улашилди.