16.07.2024. «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-422 сонли қарорига мувофиқ Республика бюджетидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига келиб тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан маълумот.
«2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-422 сонли Қарорининг 7-иловасида Республика бюджетидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 150,0 млрд. (бир юз эллик миллиард) сўм ажратилиши белгиланган.
Мазкур маблағлар ҳисобидан 2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 110,0 млрд. (бир юз ўн миллиард) сўм ўтказилган бўлиб, ушбу маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида янги санаторий қуриш, Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги “Чортоқ” санаторийсида, Хоразм вилоятининг Ҳонқа туманидаги “Ҳонқа” санаторийсида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Омонхона” санаторийсида қурилиш-таъмирлаш ишларига йўналтирилди.