22.07.2024. Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси тасарруфидаги «Риштон» оромгоҳида ёзги дам олиш мавсуми кўтаринки руҳда кечяпти.
Айни пайтда масканда 135 нафар ўғил-қиз болалик гаштини сурмоқда. Улар бу ерда мазмунли ҳордиқ чиқариш билан бирга, ташкил этилган тўгараклар орқали билимларини мустаҳкамлашмоқда. Шинам ётоқхона, ошхона, спорт майдончалари, замонавий тўгарак хоналари болажонлар ихтиёрида.
Ўн икки кун давомида ўғил-қизлар турли мусобақа ва танловларда қатнашиб, истеъдодларини намойиш этишади. Қолаверса, ўтказилаётган тадбирлар, таълим-тарбия жараёнлари ёш авлоднинг дунёқарашини бойитишга, ижодий қобилиятларини шакллантиришга, уларнинг ҳар томонлама камол топиши, интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Гавҳарой Жўраева
Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича мутахассиси