21.08.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгашида аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари, бирлашган қўмиталар ва Самарқанд шаҳар кенгашлари раислари иштирокида тизимда мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат инспекцияси раҳбари, Федерация раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раис ўринбосари А.Абдусаидов иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда асосий масаладан ташқари Федерация раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев томонидан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилейини нишонлаш борасидаги тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш борасида касаба уюшмаларининг фаол иштироки, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосидаги тадбирлар тўғрисида ахборот берилди.
Шунингдек, Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун мохияти кенг тушунтирилди.