21.08.2024. Пастдарғом туманида “Пахта хомашёси ҳосилини йиғиб-териб олишда теримчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида касаба уюшмаларини асосий вазифалари. Қишлоқ хўжалиги соҳасида гендер тенглик”мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши вакиллари, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг туман ва шахар кенгашлари раислари ва ҳисобчилари, Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Фермер ва томорқа ер эгалари кенгашининг вилоят бошқармаси, Вилоят бандик бошқармаси, Вилоят савдо саноат палатаси вакилари, Вилоятдаги йирик 5 та пахта тўқимачилик кластерлари рахбарлари, Вилоятдаги йирик 10 та пахтачилик фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раис ўринбосари, Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Тухта Бозоровлар пахта йиғим терими мавсумида теримчиларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш меҳнатга хақ тўлашни ташкил этишга доир тавсиялар беришди.
Шунингдек Фермер ва томорқа ер эгалари кенгашининг вилоят бошқармаси вакили Алишер Қаршиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассиси Орифжон Мизомовлар пахта йиғим терими иштирокчиларига қонунларда белгиланган тартибда малакали хизмат кўрсатилишини ташкил этиш асосларига тўхталишди.