[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари учун танлов эълон қилинмоқда. Танловнинг саралаш босқичи 2024 йил 23 сентябрь кунида старт берилади ва интернет тармоғидаги www.tanlov.kasaba.uz сайти орқали 31 сентябрига қадар давом этади.

Танловнинг саралаш босқичи тест шаклда бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид тестларга жавоб беришлари лозим.

Бунинг учун www.tanlov.kasaba.uz сайтига кириб, рўйхатдан ўтиш ва тестдаги саволларга жавоб бериши кифоя.

Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзда ташкил этилади ва талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради.

Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:

1-ўрин: 1-йиллик тулов-контракт пулини тўлаш;

2-ўрин: ярим йиллик тулов-контракт пулини тўлаш;

3-ўрин: ноутбук.

Танлов олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.