27.09.2024. Шахзодахон Жалилова Қува туманидаги 14-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 20 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг буйруғи билан унинг меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинган. Бироқ, савол туғилади, ҳақиқатдан ҳам иш берувчи ва ходим ўртасида келишув бўлган эдими?
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши мутахассислари томонидан Ш.Жалиловани аввалги лавозимига ишга тиклашга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати синчковлик билан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида боғча мудираси ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани ўз хоҳишига кўра ёзмаганлиги маълум бўлди.
Иш судда кўриб чиқилди. Унга кўра Ш.Жалилова 14-Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимига ишга тикланди. Мажбурий прогул кунлари ва маънавий зарар учун унинг фойдасига салкам 20 млн. сўмга ундириб берилди.
Мансуржон Усмонов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши бош мутахассиси