02.10.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент Давлат Юридик университети ҳамкорлигида республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари учун “Меҳнат ҳуқуқи ёшлар нигоҳида” танлови эълон қилинган эди.
Танловнинг дастлабки саралаш босқичи тест шаклида ўтказилди. Саралаш босқичида жами 3183 нафар талаба иштирок этди.
Саралаш босқичининг якуний натижалари ҳамда республика босқичига йўл олган талабалар рўйхати яқин кунларда www.kasaba.uz сайти ва Телеграмм каналида эълон қилинади.
БУ МУҲИМ!!! Танловнинг дастлабки саралаш босқичининг натижаларидан норози бўлган талабалар 2024 йил 2, 3 ва 4 октябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига келиб, аппеляция шикоятларини беришлари мумкин!