14.10.2024. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарорида ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан “1-октябр-Халқаро қариялар куни” деб, эълон қилинганлигини инобатга олиб, ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” сифатида кенг нишонлаш белгиланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгашининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги барча ташкилотларнинг иш берувчилари ва касаба уюшма қўмиталарига етказилди.
Тадбирларга асосан жорий йилнинг 2-8-октябрь кунлари республикамизда “Кексаларга ҳурмат-ёшларга ибрат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” ва 1-30-ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши кўзда тутилган.
Ҳафталик доирасида тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши ташаббуси билан соҳада узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан 32 нафар устоз ва мураббийлар бир пиёла чойга таклиф қилинди, учрашув давомида улар учрашувда иштирок этишган ёшларга ўзларининг маслаҳат ва кўрсатмаларини беришди.
“Кексалар ҳафталиги” тадбирлар режасининг бешинчи банди ижроси юзасидан, жорий йилнинг 5-октябрь куни Самарқанд шаҳридаги Концертлар залида ташкил этилган хонанда Бахром Назаровнинг концерт дастурига вилоятимизнинг шахар ва туманларидан 413 нафар тармоқ тизимда фаолият кўрсатаётган ёши улуғ ходимлар ва нафақа гаштини сураётган корхонанинг собиқ ходимларининг иштироки таъминланди.
Шу билан бирга, Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 20 нафар нафақадаги ходимларга эсдалик совғалар тарқатилди.
Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси томонидан пиёда юриш марофони ташкил этилиб, унда соҳада фаолият юритаётган 450 нафар ходимлар иштирок этишиб, юриш марафонини кекса ёшдаги ходимлар бошлаб беришди. Бундан ташқари меҳнат фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва дартс турлари бўйича ҳам мусобоқалар ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалар олиб берилди.
Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан соҳа ишлаб бугунги кунда нафақада бўлган 18 нафар ходимларнинг холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари етказилди.
Шунингдек ташқари, вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 23 ва 25-октябрь кунлари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги театрларда бир сеансда тиббиёт ходимлари учун театр томошасини ташкил этиш режалаштирилган. Ўтказиладиган театр томошаларида ҳам асосан меҳнат фахрийларини иштирокини таъминлаш белгиланган.