[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.10.2024. Бир ташкилотда оз эмас-кўп эмас, 25 йил ишлаган Дилфуза Сатторова шу йилнинг март ойида гўёки штатлар қисқариши сабабли вазифасидан озод этилди. Ваҳоланки, тегишли қонунчиликка биноан, агар ходим штатлар қисқариши муносабати билан бўшатиладиган бўлса, иш берувчи унга бошқа лавозим таклиф қилиши керак.

Фуқаронинг мурожаати асосида кенгашимиз мазкур ҳолатни назоратга олди. Иш берувчига бу ҳаракати нотўғрилиги тушунтирилди ва кўрсатма хати киритилди. Шундан сўнг ходим ишга тикланди.

– Очиғи, 25 йиллик меҳнатим сингган ташкилотда бунақа муносабат бўлиши хаёлимга ҳам келмаган эди, – дейди Д.Сатторова. – Ёлғиз боқувчиман, боз устига, тўлов контракт асосида таҳсил оляпман. Менга нисбатан қилинган адолатсизликдан қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Яхшиямки, касаба уюшмалари бор экан, жонимга ора кирди. Барака топишсин!

Машраб Мирзаев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори