16.10.2024. Дунёдаги барча давлатлар ҳам шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш манзилгоҳларига ўзига хос улуғворлик берувчи бинолар қурилишига алоҳида этибор қаратади. Сабаби, дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига киришда давлат ташкилоти муассасалари ва аҳоли учун қулай турар жой биноларининг мавжудлиги муҳим омилдир.
Ўзбекистонда ҳам қурилаётган бино ва иншоотлар меморчилигига алоҳида этибор қаратилиши натижасида ушбу йўналиш сўнгги йиллардаги энг тез ўсаётган соҳалардан бирига айланди.
Бугун юртимиздаги қайси манзилда бўлманг албатта қурилиш ва бунёдкорликлар устидан чиқасиз.
Қурилиш, меморчилик ҳақида гап кетар экан, унда қурувчилар меҳнати ва хавфсизлигини алоҳида такидлаш лозим.
Афсуски, бугунги кунда кўпчилик қурилиш жараёнларида ишчиларнинг ҳаёт хавфсизлиги тўла таминланган, деб бўлмайди. Биз 20-30 метр баландликда ҳам қурувчиларнинг ишончсиз ҳавозалар устида, ўта хавфли шароитда меҳнат қилаётганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Биз юқорида осмонўпар биноларнинг аҳамияти хусусида фикр билдирдик, аммо шуни ҳам такидлаш керакки, ҳеч бир бино қурилиши инсон ҳаётини хавф остига қўйишга арзимайди. Айтингчи, сиз ўзингиз ёки яқинларингизни қурилиш жараёнларида 20-30 метр баландликдаги хавфсизлиги таминланмаган ҳавозалар устида ишлашига рози бўлармидингиз? Республикамизда барча фаолият турлари учун меҳнат хавфсизлиги қоидалари белгиланган. Шу нуқтаи назардан баҳолаганда ҳам қурувчиларнинг ҳаёт хавфсизлиги қурилиш ташкилотларини жиддий ўйлантириши керак.
Қурилиш ташкилотларда иш ўринларида хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити яратиш долзарблигича қолиши инсон хаётига соғлигига хаф солувчи омиллар етарлича эканлиги ва бу иш ўринларини Аттистатсиядан ўтказиш касп лавозимидан келиб чиқиб ишчиларни малака ошириши учун талаб ортади. Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва ёки хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир. Бу ишчиларга нима беради, иш ўринларини аттестациядан ўтказишдан мақсад – оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва ёки хавфли ишларда банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсатсияларни белгилаш, касбий хавфни баҳолаш, ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, шунингдек, касб касаллиги ташхисини аниқлашдан иборат.
Шунингдек, ногиронлар банд бўлган иш жойлари, хавфли ишлаб чиқариш обьектларидаги барча иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Бундан иш берувчи манфаатдорми аллбатта иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаган тақдирда, уларда меҳнат қилаётканлар меҳнат муҳофазаси талаблари бузилганлиги оқибатида бажараёткан ишлари ўзларининг соғлиғига ва ҳаётига хафт солаябди деган тақдирда, турли хил компенсатсияларни талаб қилиши ва ишни бажаришни рад этишга хақли. Буни натижасида корхонанинг иқтисодий самарадорлиги ва махсулот ишлаб чиқаришини камайишига ва бошқа корхона иқтисодётига тасир қилишга омил яратади. Сабаби аттестациядан ўтказилмаган иш ўриниларида меҳнат шароитлари хавфсиз дейиш мумкин эмас. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун (14-модда), шунингдек, иш ўринлари аттестациядан ўтказилган ташкилотларда қонун билан низолар эҳтимоли пасаяди, касб касалликлари, жароҳатлар сони камаяди, компенсация тўловларига сарф-харажатлар мақбуллаштирилиб келгусида улар ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархига киритилиши мумкин.
Қурилишда ҳавфсизлик техникаси қурилиш майдончасида ва участкалардаги ишларни бажаришга кичик пудратчи ташкилотларни (якка тарзда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳам ўз ичига олиши шарт) жалб қилган ҳолда ишлар бажарилаётганда, бош пудратчи қўйидагиларни бажаришга мажбурдир: Қурилиш майдонларига нисбатан меҳнатни муҳофаза қилиш стандартларини амалга оширишга қўйиладиган талаблар. Иш пайтида энг кўп учрайдиган шикастланишлар ва бахтсиз ҳодисалар.
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг энг асосий талабларидан бири –соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишдир. Агар тегишли корхона, ташкилот ёки муассасада иш берувчи томонидан ана шу зарур шарт-шароит яратилмаса, ходимлар кўпгина бахтсиз ҳодисалар дучор бўлишлари, бу эса бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Б.Утепбергенов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши меҳнат–техник инспектори
М.Тажетдинов,
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлининг Давлат меҳнат техник инспектори