21.10.2024. Бугун ички туризмга катта эътибор қаратилмоқда. Натижада «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ташкил этилаётган саёҳатлар кўлами ва қамрови янада ортиб бормоқда.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши ҳам яратилган имкониятлардан фойдаланиб, тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган 50 нафар ходим ҳамда касаба уюшма фаолларини «Зомин» туристик зонасига саёҳатга юборди.
– Ишдан ортиб, мана шундай гўзал ва бетакрор жойларга келиш одамга ўзгача завқ бағишлайди, – дейди саёҳатчилардан бири. – Чарчоғим ёзилди. Ўзимни тетик ва бардам ҳис қиляпман. Ташкилотчиларга раҳмат, барака топишсин!
Амир Аҳмедов