05.11.2024. “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси “ADM-Jizzakh” МЧЖда ишчи ҳодимлар билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович ҳамда Республика Кенгашининг Самарқанд (Жиззах) вилояти Кенгаш раиси Мирзаев Олимхон Абсаматович иштирок этиб, ишчи- ҳодимларнинг холидан хабар олишди ҳамда уларни муаммо ва таклифларини эшитиб, иш берувчи билан муаммоларини бартараф этишга келишишди.
Шунингдек, ҳозирги кунда юртбошимиз томонидан мамлакатимизда яратиб берилаётган шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳамда ишлаб чиқаришга доир амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги 648-сонли Қонунига мувофиқ, “11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмалари” куни сифатида расмий белгиланган таъкидланиб, ушбу сана муносабати билан “ADM-Jizzakh” МЧЖда фидойи, меҳнаткаш ишчи ҳодимлар тақдирланди.
Энг фаол касаба уюшмаси аъзолари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг совға ва ташаккурномалари билан тақдирланди.