[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.11.2024. “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти ва таркибий корхоналари ҳамда халқаро аэропортларда фаолият юритиб келаётган ёш ходимлардан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол ўйинлари ўтказилди.

Ўйиннинг ярим финал ва финал босқичи Тошкент шаҳридаги “Тўқимачилик” стадионида бўлиб ўтди.

Аввалига 3-ўрин учун Бухоро халқаро аэропорти ҳамда “Uzbekistan Airports Handling” МЧЖ жамоалари ўзаро куч синашди ва унда 3:0 ҳисобида “Uzbekistan Airports Handling” МЧЖ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

“Раис кубоги”нинг финал босқичи Самарқанд ва Наманган халқаро аэропортлари жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Тенг курашда ўтган ўйиннинг асосий вақтида жамоалар бир мартадан ҳисобни очишди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальти 4:3 ҳисобида Наманган халқаро аэропорти фойдасига ҳал бўлди.

Тадбир якунида “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси ва Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси сўзга чиқиб, ғолибларни ғалаба билан табрикладилар. Биринчи ўрин учун 30 млн. сўмлик ва иккинчи ўрин учун 20 млн. сўмлик ваучерлар ғолибларга тақдим этилди.

Шундан сўнг, бошқарув раиси “Раис кубоги”ни Наманган халқаро аэропорти сардорига тантанали равишда топширди.

Бундан ташқари, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг яхши ўйинчи” номинациялари ғолиблари ҳам аниқланиб, уларга 1 млн. сўмлик ваучерлар топширилди.

Тадбир сўнггида компания бошқаруви раиси, эндиликда бундай тадбирлар мунтазам равишда, ҳар йили ўтказиб борилишини таъкидлади.