07.11.2024. 11-ноябрь-“Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ун кунлиги” шиори остида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши тасарруфидаги Вилоят хокимлигида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти кенгаши раиси М.Норова сўз олиб давра суҳбати қатнашчиларини байрам билан табриклади.
Тадбир иштирокчиларига ҳамда касаба уюшма фаолларидан бир гуруҳи намунали тарзда ҳамкорликда олиб бораётган ишлари учун тадбир ташкилотчилари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.