[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.11.2024. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида 11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тантанали тадбир ҳамда Очиқ мулоқоти ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Хотин-қизлар Кенгаши” раиси Гўзал Тўхтаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши,Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси мутасаддилари, пойтахтимиздаги даволаш профилактика муассасасалари иш берувчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, касаба уюшмалари фахрийлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, фаоллар, ташаббускор ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, тиббиёт ходимлари турмуш фаровонлигини ошириш мақсадидаги саъй-ҳаракатлар, тармоқ касаба уюшмаси томонидан соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, қарийб 120 йиллик тарихга эга бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини такомиллашитриш, бу орқали ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ишларга тўхталинди.

– Мана тўрт йилдирки, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни кенг нишонлаб келинмоқда, – деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Гулноза Тошпўлатова. Шу йиллар ичида Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари фаолиятида мисли кўрилмаган тарихий воқелар рўй берди. Бундан руҳланган ҳар бир касаба уюшма аъзоси Ватан равнақи йўлида катта шижоат билан меҳнат қилмоқда.

Тантанали тадбир давомида мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш, касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий ва ҳуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган касаба уюшма ходимлари ва фаоллари, касаба уюшма аъзолари, фахрийлар, меҳнаткашларга муносиб меҳнат шароитлари яратилишини таъминлашда жонбозлик кўрсатаётган иш берувчилар, тармоқ касаба уюшмаси тизимида кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши Фаҳрий ёрлиқлари ва байрам совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати