20.11.2024. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ҳамкорлигида мини футбол (футзал) бўйича 2024 йил кўчма Кубоги учун республика босқичи мусобақаслари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимига кирувчи корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан таркиб топган 16 та терма жамоа иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад – тармоқ тизимидаги муассасалар ходимлари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишдир.
Такидлаш жоизки, бу йилги мусобақаларда 39 та жамоа ўз маҳорати, эпчиллиги ва аҳиллиги билан шиддатли ўйинларда намуна кўрсатдилар. Мусобақаларнинг финал босқичи Фарғона вилоятидаги Чимён қишлоғида жойлашган “Нурафшон” сихатгоҳида ташкил этилганлиги боис, иштирокчилар ўз саломатликларини яна бир бор кўрикдан ўтказиб, уни мустаҳкамлаш имкониятига ҳам эга бўлдидлар. Мусоқалар орасида эса шахмат, шашка уйинлари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Кўтаринки рухда бўлиб ўтган мусобақаларда 3-ўрин Фарғона вилояти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ жамоасига, 2-ўрин “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали жамоасига насиб этди.
1 ўрин ҳамда кўчма кубокни “Ўзбектелеком” АК “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблик жамоаларга махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақа иштирокчилари турли номинациялар бўйича ҳам тақдирландилар.
Тақдирлаш маросими доирасида соҳада кўп йиллар давомида фидокорна меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган 10 нафардан зиёд меҳнат фахрийларига ҳамда мусобақани юқори савияда ўтказилишига бевосита ҳамкорлик қилган ҳамкор ижтимоий шекрикларга тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаккурномалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати