25.11.2024. Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, «Армижон» МФЙ, Армижон кўчаси 14 уйда яшовчи фуқаро Хамидова Феруза Тоштемировна “Касб касаллиги ва саломатликнинг бошқа ҳил шикастланиши” юзасидан зарар тўловлари тўлаб берилмаётганлиги” юзасидан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига қилган мурожаати Республика кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида зарар тўловини тўлаб бориш учун масъул бўлган Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан зарар тўловларинини ўз вақтида тўлаб борилишининг ҳолати ўрганилганда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан меҳнат қобилиятини йўқотганлик учун тўланиши керак бўлган зарар тўловлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўланмаслик ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Республика кенгаши томонидан Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тақдимнома киритилди ҳамда ходим фойдасига жами 39 000 000 сўм зарар тўловлари ундириб берилди.
Д. Самарбеков
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси