[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.11.2024. Соҳада ишлаб, иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган фуқаролар А.Н.Салиев, А.Турдиев, С.А.Тўрақулов, Н.А.Акбаров, М.Останақуловлар шунингдек, боқувчисини йўқотган фуқаролар С.Исмоилова, Г.Исмоилова, К.Мирзажонова ва З.Т.Нуралиевалар Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига “Ҳудудгазтаъминот” АЖда меҳнат жараёнида жароҳатланиши туфайли етказилган зарар учун ойма-ой тўланиши лозим бўлган товон пулларининг тўланмаганлиги юзасидан мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаат тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Абдуллаев ва Бош юрисконсулти И.Исоқовлар томонидан ўрганилиб, ўрганишлар натижасига кўра, “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ раиси номига мурожаатни қаноатлантириш бўйича хат юборилган, лекин “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ раҳбарияти томонидан рад жавоби берилган.

Шундан сўнг, Республика Кенгаши томонидан меҳнатда жароҳатланиш туфайли етказилган товон пулларини ойма-ой тўланиши бўйича 2024-йил 19 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

Ушбу даъво аризаси бўйича 2024-йилнинг 25-ноябр санасида ўтказилган Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди мажлисида 9 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиб, ойма-ой тўланиши керак бўлган тўловлар ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинишига эришилди.