[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.12.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Янги ижтимоий шартнома: Европа ва Марказий Осиё касаба уюшмалари нигоҳида” мавзуидаги Халқаро конференцияда минтақадаги келгуси ташаббуслари учун асос бўлувчи муҳим резолюция қабул қилинди.

Экспертлар, касаба уюшмалари вакиллари ва ташкилотлари, шунингдек, жамоатчилик фикри етакчилари иштирок этган конференция ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга оид долзарб масалалар муҳокамаси учун муҳим минбар бўлди. Муҳокамалар давомида барча иштирокчиларнинг умумий ғоялари ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларини акс эттирувчи глобал резолюция бўйича муҳим таклифлар ишлаб чиқилди.

Мазкур анжуманда қабул қилинган резолюция 2025 йил баҳорида бўлиб ўтадиган якуний конференцияда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қабул қилинган тавсия ва қарорлар минтақа фуқароларининг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилашга, шунингдек, янада адолатли ва барқарор ижтимоий-иқтисодий моделларни яратишга қаратилган сиёсатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу ҳужжат Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, минтақада меҳнат стандартлари ва инсон ҳуқуқларини такомиллаштиришга йўналтирилган келгусидаги ишлар учун таянч нуқтаси бўлади.

Резолюция