[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

02.12.2024. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган устувор вазифалардан бири “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этиш белгилаб берилган эди.

Хусусан, ушбу топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Қизилтепа тумани “Маликобод” МФЙ ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Кузги дарахт экиш акцияси доирасида 60 нафарга яқин касаба уюшма кенгаш ходимлари, хусусан, тармоқ касаба уюшмалари раислари ва масъул ташкилотчилари, фаоллар ва нуронийлар иштирок этди.

Вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.