[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.12.2024. 3-декабр “Ногиронлар куни” муносабати билан “Бизни меҳр бирлаштиради”, “Сиз бизга кераксиз!” шиорлари остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” муносабати билан тасдиқланган дастур ҳамда мамлакатимизда яратилган кучли ижтимоий ҳимоя пойдевори асосида ҳукуматимиз томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, имконияти чекланган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чораларни амалга ошириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган алохида эътиборга муҳтож ишловчи ходимлар ва фуқароларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, ғамхўрлик кўрсатиш ва уларга берилаётган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида 2024 йилнинг 3 декабр куни Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг катта мажлислар залида “Бизни меҳр бирлаштиради”, “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамда Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда тасарруфдаги ташкилот ва муассасаларда ишлаб келаётган 60 нафар ногиронлиги бор ишловчи ходимлар ҳамда 3, 10, 11, 13, 14, 15, 17, 18, 20, 24, 29, 36, 40, 43, 50, 100-сонли умумтаълим мактабларидаги якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бор 19 нафар ўқувчиларга касаба уюшмаси қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Шу куни Наманган шаҳридаги 100-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам турли мавзуларда тадбирлар ташкил этилди ногиронлиги бор ходимлар ва ўқувчи ёшларга совғалар берилди, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида дарахт кўчатлари экилди, инклюзив таълим оладиган ўқувчи ёшлар ва ўқитувчи педагоглар билан мулоқот қилинди.