05.12.2024. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида республикамизда кенг нишонланиб келинади. Сўнги йилларда мамлакатимизда ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатлами, жумладан, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор ногиронлиги бўлган инсонларга зарурий имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхоналарда ҳам бир қатор маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Жумладан, тармоқ тизимидаги “Ammofos-maxam” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари Олмалиқ шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган катта байрам дастурида иштирок этдилар. Тадбирда дастурхон ёзилиб ногиронлиги бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, Олмалиқ шаҳрида жойлашган 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати билан ҳамкорликда байрам дастури ўтказилди. Тадбирда болажонлар ўзлари тайёрлаган бадиий чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбир якунида “Ammofos-maxam” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тайёрланган совғалар болажонларга топширилди.
Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ корхонасида ҳам 3 декабрь ‒ Халқаро ногиронлар куни муносабати билан фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган ходимлар иштирокида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра эркаклар ўртасида спортнинг дартс тури бўйича 1-ўринни электроцех ходими Ғолиб Абдусатторов, 2-ўринни АКТ бўлими муҳандиси Элбек Косимов ва 3-ўринни КЎИЧ 2-цехи ходими Сафар Арабов эгаллади.
Хотин-қизлар ўртасида эса спортнинг шашка тури бўйича ўтказилган мусобақанинг якунига кўра 1-ўринни Ўқув маркази устаси Гулнора Холтўраева, 2-ўринни тикув цехи ходими Марғуба Рўзиева ва 3-ўринни тикув цехи ходими Жамила Ҳамраева эгаллади.
Ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси