06.12.2024. Мамлакатимиз ва халқимизнинг бугуни ва эртасини белгилаб берадиган, жамиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, эркинлигини кафолатлайдиган асосий қонун қабул қилинганига 32 йил тўлди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан, “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”нинг 32 йиллиги муносабати билан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар меҳнат жамоаларида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – эркин ва фаровон ҳаёт гарови”, “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Инсон ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида”, “Конституциямиз – бахтимиз қомуси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда “Конституция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори” шиори остида мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ишчи-ходимларнинг саёҳатларини ташкил этилди.
Хусусан, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ва маданий тадбир ўтказилиб, байрам муносабати билан 42 нафар ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги муассасаларда “Конституция эркин ва фаровон ҳаёт гарови”, “Конституция -келажак пойдевори”, “Инсон ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида”, “Конституциямиз – бахтимиз қомуси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан тизимда кўп йиллар ишлаб хозирда нафақада бўлган 86 нафар фахрий устозларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши тизимидаги Самарқанд давлат тиббиёт университети бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан университет талабалари ўртасида “Менинг Конституциям 32 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий диктантлар ташкил этилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали ва марказ касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди. Ушбу интелуктуал ўйинда 108 нафар ишчи-ходимлардан иборат 18 та жамоа беллашдилар.