[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.12.2024. Халқ банки Бешариқ тумани филиалининг икки нафар ходимига 153 миллион сўм миқдорида компенсация пуллари ундириб берилди.

Гап шундаки, Зилолахон Мадаминова ҳамда Шоҳнигор Маҳмудова ушбу филиалнинг Пенсия ва нафақа тарқатиш бўлимида сайёр касса кассири лавозимида ишлаб келган.

Банк томонидан ходимларнинг 2023 йил ноябрь, декабрь ҳамда 2024 йилнинг март, апрель ойлари учун иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаган. Бундан норози бўлган ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишган.

Ўрганишлар давомида ходимларга тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақи иш берувчи томонидан ўз вақтида тўланмай келаётгани аниқланган.

Мазкур ишни кўрган суд ҳал қилув қарорига кўра, иш берувчидан банк ходими Шоҳнигор Маҳмудовага 70 миллион 754 минг сўм ва Зилолахон Мадаминовага 72 миллион 661 минг сўм ойлик иш ҳақи ва компенсация тўловлари ундириб берилди.