19.12.2024. Навоий вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши ҳамда унинг тизимидаги тармоқ касаба уюшмалари, Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан жорий ҳафта давомида тасарруфдаги 2 та оромгоҳда жами 117 дона, хусусан 97 та мевали ва 20 та манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Жумладан, “Табассум” оромгоҳида жами 72 та гилос мевали дарахт кўчати ўтқазилди. Ушбу дарахтлар “Табассум” оромгоҳида атрофдаги оқар сув ҳавзаларидан кириб келадиган сувлар орқали суғорилиши режалаштирилган.
“Қизилтепа” оромгоҳида эса жами 45 дона, хусусан, 25 та (10 та гилос, 10 та ўрик ва 5 та олма) мевали ҳамда 20 дона гужум каби манзарали дарахт кўчатлари экилди. Мазкур дарахтлар “Қизилтепа” оромгоҳида қўл меҳнати ёрдамида суғориш чоралари кўрилмоқда.