[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.01.2025. Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак!
Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!
Шавкат Мирзиёев

Бахтнинг сурати қандай бўлади, деган саволга мен ҳеч иккиланмай, юртимиз ёшларини кўрсатиб жавоб беришим мумкин. Чунки ҳеч бир давлат ўз болаларини, ёшларини Ўзбекистончалик севмайди, бошига кўтармайди. Ёш йигит-қизларининг кўксига давлат мукофотларини тақиб қўйишдек тантилик Ўзбекистоннинггина қўлидан келади. Бугунги ёшларга ҳавас қилса арзийди. Уларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантириш, улар орасидан билимли, ҳалол ва жонкуяр ходимларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш жуда муҳим вазифа сифатида эътироф этилмоқда. Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш борасида Президентимизнинг кўплаб фармон ва қарорлари қабул қилиниб, улар доирасида ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш мақсадида барча зарур шароитларни яратишга қаратилган яхлит тизим яратилди.

Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўтказилаётган турли танлов ва тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда муҳимлигини таъкидлаш лозим. Бу айниқса, ёш авлодни касаба уюшмалари тизимларига кенг жалб қилиш, ижтимоий-сиёсий кўникмаларини янада мукаммаллаштириш масалаларида яққол кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгашига аъзо корхона ва ташкилотлар сони 1 578 та. Касаба уюшмаси аъзолари сони 227 895 нафар. Шундан 64 минг 401 нафарини ёшлар ташкил этади. Касаба уюшмаси тасарруфидаги шаҳар ва туман кенгашлари сони 31 та. Касаба уюшмасига жалб этилган нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотлар сони 1 312 та, уларда ишловчи касаба уюшма аъзолари сони 40 212 нафар. Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш 2 602 та.

Мамлакат ижтимоий ҳаётида ёшлар иштирокини кучайтириш, юрт тараққиёти йўлида ёшларнинг даҳлдорлиги ва масъулиятини оширишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида 2024 йил февралида вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ва вилоят кенгашининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши тизимида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиллик Ёшлар дастури” ишлаб чиқилди.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши тизимида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиллик Ёшлар дастури” асосида тармоқ касаба уюшмалари, туман-шаҳар кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалар ташкилотларида бирлашма ва комиссияларнинг дастурлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури 22 та йўналишни ўз ичига қамраб олган бўлиб, мазкур йўналишларнинг ҳар бири айнан ёшларимизни рағбатлантириш, уларга эътибор ва салоҳиятли ёшлар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

2024 йилнинг бугунги кунига қадар “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” дастурига киритилган тадбирларнинг бажарилиши бўйича қуйидагилар амалга оширилди. Жумладан, 316 нафар ходимга 218 та корхонада икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатилди. 2 310 нафар ходимга 785 та корхонада тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қисман қопланди; 224 нафар ходимга 119 та корхонада нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш жорий этилди. 6 084 нафар ходимга 1 063 та корхонада кам таъминланган ёш оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. 38 нафар ходимга 36 та корхонада олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пуллари қисман тўлови амалга оширилди. 44 нафар ходимга 33 та корхонада ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз ссуда ажратилди. 47 нафар ходимга 45 та корхонада ёш ходимларга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан фоизсиз ссудалар берилди.

Жамоа келишувлари ва шартномаларига ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар кўзда тутилган алоҳида бўлимлар киритилишига эришилди. Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган, корхона, ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор кўрик-танловлар ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланиши йўлга қўйилди.

Жорий йил 29 февраль куни Навоий шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” ғояси остида ҳаваскор ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Шахмат” мусобақаси ташкил этилди. Ғолиб ва иштирокчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 март санасида ҳам “Ёшлик кўли” олдида 21 март – “Наврўз – умумхалқ байрами” муносабати билан ёшлар иштирокида “Шахмат” мусобақаси ташкил этилди. Иштирокчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбирлар доирасида 500 нафар ёшларнинг фаол иштироки таъминланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши Ёшлар бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси – унитар корхонасининг Навоий вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ҳамкорлигида Навоий вилоят “Олимпия ва параолимпия спорт турлари бўйича тайёрлаш маркази”да ёшлар ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақасида касаба уюшмасининг фаоллари, Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий офицер ва аскарлар, мудофаа тизими фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир якунида ғолиб ва иштирокчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари берилди. 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Навоий вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида ҳам кўплаб юртдошларимиз саховатли ишга бош қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари, бошланғич касаба қўмиталари ҳамда кўнгилли ёшлар акцияда фаол иштирок этиб, “Бир томчи қон битта ҳаёт демакдир” шиорига ўз ҳиссасини қўшишди.

Нурота туманидаги “Чашма”, Қизилтепадаги “Айдаркўл”, Хатирчидаги “Лангар” каби зиёратгоҳларга илк бор қадам ранжида қилган 850 нафардан ортиқ ёшлар айни пайтда ўқиш, жамоат ишларида фаол қатнашиш, касаба уюшмалари тизими аъзолари сонини ошириб бориш масалаларида ўз тенгқурларига ҳар томонлама намуна бўлишмоқда.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши ҳамда аъзо ташкилотлар томонидан вилоятдаги 500 нафар “Оилавий болалар уйи” тарбияланувчилари, мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва Ички ишлар идоралари ходимлари фарзандлари, чин етим ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, иқтидорли болаларнинг вилоят қўғирчоқ театрига, 300 дан ортиқ болаларнинг ҳайвонот боғига, мингдан ортиқ болаларнинг маданият ва истироҳат боғларига ташрифлари ташкил этилди. 100 дан ортиқ маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилди ҳамда мингдан ортиқ болаларнинг иштироки таъминланди. Уларга касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг турли кўринишдаги байрам совғалари улашилди. Махсус мактаб-интернатларда тарбияланаётган 200 нафар болаларга манзилли ташрифлар уюштирилди.

Навоий вилоятидаги оромгоҳларда ҳам болажонлар мароқли дам олди. Жорий йилги мавсумда 18 та оромгоҳда жами 15 490 нафар болалар соғломлаштирилди.

Соғлиқни сақлаш тармоқ касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда касб-ҳунар таълими муассасаларини битирувчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида қўшимча имтиёзлар бериш, уларни санаторийларда соғломлаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 12 май – “Халқаро ҳамширалар куни” касб байрами муносабати билан тармоқ бўйича ёш, фарзанд кўрмаган ҳамширалардан уч нафар (Навоий ШТБ, РТТЁИМ Навоий вилояти филиали, Конимех туман ТТБларининг ҳар биридан бир нафар) байрам арафасида вилоятнинг ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида жойлашган “Умид гулшани” санаторийсининг бепул йўлланмаси билан таъминланди. Жамоат ишида фаоллик кўрсатган ёшларни тизимли равишда маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадида касб байрамлари арафасида тармоқ бўйича жами 49 нафар ёш врач ва ўрта тиббиёт ходимларига телевизор, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар берилди. Мазкур мақсадлар учун касаба уюшма маблағлари ҳисобидан 69 миллион сўм сарф этилди.

Тармоқ тизимидаги техникумларни имтиёзли диплом билан битириб янги ишга жойлашган 8 нафар ёш ходимлар учун ёрдам сифатида касаба уюшмаси маблағидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида (375,0 дан) ўрнатилган меъёрларга амал қилган ҳолда 3 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар ойлиги” доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини шифокорлар ўртасида ташкил этилди. 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Конимех туман тиббиёт бирлашмаси, Зарафшон Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ғолибларга Навоий вилояти кенгаши ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши томонидан “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф уюштирилиб, “Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик!” шиори остида тадбир ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева тадбирни очиб берди. Ушбу тадбирда болаларнинг таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Тадбир доирасида оромгоҳда дам олаётган 300 нафардан ортиқ болажонлар ўртасида расм чизиш танлови, волейбол, шашка, стол тенниси каби спорт мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар совғалар билан тақдирланди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ёшларга атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда мунтазам равишда “Маънавият соатлари” ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Ёшлар ойлиги доирасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева ва вилоят кенгаши раиси Феруза Искандарова иштирок этиб, касаба уюшмалари фаолияти ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Учрашувда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Акром Муқимовнинг ҳам ёшлар маънавияти тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Жорий йилнинг 20 сентябрь санасида вилоят “Маънавият ва маърифат” марказида 150 нафарга яқин ёш ходимлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари, диплом ва ташаккурномалар топширилди.

Жорий йилнинг 3-чорагида агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ва ўрганиш ишлари ижроия қўмита йиғилишида кўриб чиқилди. Шунингдек, жорий йил давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ёшлар бирлашмаси ва ёшлар билан ишлаш комиссияларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Муҳтарам Президентимизнинг “2024 йил 17 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция ойлиги” доирасида вилоят кенгашининг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида барча меҳнат жамоаларида, олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, вилоят кенгашининг фаоллар залида, Навоий шаҳар ободонлаштириш марказида, “Навоийазот” АЖ, “Навоий ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Навоий шаҳар -11, -8 сонли умумтаълим мактабларида, Қизилтепадаги 27-сонли умумтаълим мактаб, Навоий шаҳар тиббиёт, Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази мажлислар залида тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг мустақил, демократик, суверен давлат сифатидаги мақомини мустаҳкамловчи янги тамойилларни ўз ичига олиши, Конституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги ёндашувни ва фаолият тамойилларини тубдан ўзгартиришга қаратилганлиги каби қонун жиҳатлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

“3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Навоий шаҳрида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 16-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Бобомуродова, шаҳар кенгаши раиси Ф.Мардиева ва вилоят кенгаши раиси Н.Тоғаевалар иштирок этди. Тадбир сўнгида касаба уюшмаси Навоий шаҳар бўлинмаси кенгаши 16-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ тарбияланувчиларига совғалар улашди.

Шунингдек, “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ташкилот раҳбарлари томонидан якка тартибда уйда таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.

Вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева Хатирчи туманидаги Чангир, Қорача, Чинобод, Гулистон, Хўжақўрғон, Навбаҳор МФЙда яшовчи эҳтиёжманд ва ногиронлиги мавжуд оилаларга бориб, уларни байрам билан табриклади ва уларнинг фарзандларига янги йил совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширди. Инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилаётган бундай эътибор учун давлатимиздан фуқароларимиз, айниқса ёшлар жуда миннатдор бўлдилар.

Жорий йилнинг бугунги кунига қадар 50 нафар ёш ишчи-ходимларга вилоят кенгашининг юридик бўлими томонидан ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, 30 нафар ёш ишчи-ходимлар вилоят кенгашининг касаба уюшмаси ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан соғломлаштирилди.

Дилафрўз Ўразова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси