[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

09.01.2025. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан тармоқ тизимидаги “Ammofos-Maxam” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар 6-сон алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган мактаб тарбияланувчиларининг ва тармоқ тизимидаги яна бир корхона “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ХК касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган 34-сонли мактаб интернат тарбияланувчиларининг Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган “Туркистон” саройида ташкил этилган Янги йил байрам шоу дастурида қатнашишлари учун беғараз чипталар тақдим этилди. Болажонлар шоу дастури давомида эртак қаҳрамонлари иштирокида ажойиб саргузаштларни томоша қилиб, беғубор юраклари бир олам завққа тўлди.

Янги йил байрам тадбирлари тармоқ тизимидаги бошқа корхоналарда ҳам юқори кайфиятда ташкил этилди. Ходимларнинг фарзандларига байрам совғалари тақдим этилди ва байрам тадбирларига чипталар олиб берилди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси