13.01.2025. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ касаба уюшмаси томонидан «Йил аёли – 2024» танлови ўтказилди. Унга кўра, энг фаол олти нафар хотин-қиз турли шартлар бўйича ўзаро беллашди.
Барча шартларни аъло даражада бажарган Марказий аналитик лабораториянинг 1-тоифадаги муҳандиси Иззатой Алимова «Йил аёли» дея эътироф этилди. Ғолиб ва барча иштирокчиларга комбинат касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Айтиш лозимки, комбинат касаба уюшмасидаги гендер тенгликни таъминлаш ва психологик муҳитни соғломлаштириш масалалари бўйича комиссия томонидан йил давомида хотин-қизлар билан «Агар меҳрга ҳайкал қўйилса, у, албатта, аёл шаклида бўлади» мавзусида давра суҳбатлари, «Очиқ эшиклар куни» ўтказиб борилди. Хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш мақсадида 100 та саволдан иборат сўровнома, махсус марафон ҳам ташкил этилди. Ушбу комиссия томонидан «Қизларжон» клуби ҳам ташкил этилиб, унинг низоми ишлаб чиқилган ва шу асосда турли тадбирлар, гендер тенгликни таъминлаш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиб бориш мунтазам йўлга қўйилган.
Вилоят Давлетова
«Олмалиқ КМК» АЖ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши аппаратининг гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия раиси