14.07.2025. Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги Қизириқ ва Музработ туманлар Мудофаа ишлари бўлимида “Армия – ҳаёт мактаби” шиори остида ёшлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Ёш авлод қалбида ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириб, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тинч, осуда, тўкин ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Замонавий техника ва қурол-аслаҳалар мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини ишончли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди. Тадбирнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбир давомида ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.