20.01.2025. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мутахассислари томонидан Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасида ходимларга 2023-2024 йиллар давомида тўланган маошларнинг низом талабларига мос келиши юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди.
Ўрганишлар натижасида бир қатор камчиликлар аниқланди. Жумладан, бирлашма ҳисоб-китоб бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 174-сонли қарори талабларини бузгани, раҳбарнинг буйруғи асосида 2024 йилнинг дастлабки ойида «малака ошириш ва қайта тайёрлаш» курсларида малакасини ошириб қайтган тиббиёт ходимларига харажат пуллари тўлаб берилмагани аниқланди.
Ҳолатга доир хато-камчиликлар бартараф этилди. Яъни, ходимларнинг иш ҳақлари қайта ҳисобланди ва 83 нафар ходимга жами 108 миллион 109 минг 810 сўм ундириб берилди.
Даврон Ўрозбоев
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори