21.01.2025. Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тармоқ тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотлари ҳамда цех касаба уюшмаси қўмитаси раислари учун ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Семинарларда иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш, номзодларни сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, саноқ комиссияси аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Семинар савол-жавобларга бой бўлиб ўтди, бу унинг аҳамиятлилигини янада оширди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский