[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

22.01.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “2025 йилда касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини ўтказиш тартиби” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда касаба уюшма ташкилотларининг 2025 йилдаги ҳисобот-сайлов жараёнларини ўтказиш тартиблари, бу жараёнлардаги қонунчилик асослари, ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишлари бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, йиғилишларни самарали ўтказиш ва демократик тамойилларга риоя этиш бўйича амалиётлар муҳокама қилинди.

Тадбирда касаба уюшмалари фаолиятида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги асосий йўналишлар, шунингдек, касаба уюшмалари билан ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик масалаларига алоҳида урғу берилди.

Семинарда вилоятнинг барча ҳудудларидан касаба уюшма етакчилари, давлат ташкилотлари касаба уюшма фаоллари иштирок этишди. Уларнинг фикр алмашувлари, савол-жавоблари ва амалий мисоллар асосида ўтказилган муҳокамалар тадбирга янада самарадорлик бағишлади.